Линклар

Россия Президенти Дмитрий Медведев Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан икки томонлама ҳамкорлик билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Кремл матбуот хизматининг маълум қилишича, 12 апрел кунги телефон суҳбати чоғида икки давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларда, айниқса, савдо-иқтисодий соҳадаги ютуқларга юқори бахо берган.

Медведев ва Каримов халқаро муаммолар, хусусан Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Форс кўрфазида кечаётган воқеалар юзасидан фикр алмашганлар.

Шунингдек, Россия ва Ўзбекистон раҳбарлари Марказий Осиё минтақасига оид конкрет масалаларни ҳам муҳокама қилишган.

Медведев ва Каримов ўзаро маслаҳатларни турли форматларда ҳам икки томонлама ҳам кўп томонлама, жумладан Коллктив хавфсизлик шартномаси ташкилоти доирасида ҳам давом эттиришга келишиб олганлар.

Ўзбекистон Россия етакчилигидаги КХШТ қошида тузилган Тезкор коллектив кучларга қўшилишдан бош тортиб клаётгани мазкур тузилма фаолиятига путур етказиб келади ва Москва билан Тошкент ўртасидаги келишмовчиликларнинг асосий сабабларидан биридир.
XS
SM
MD
LG