Линклар

Миср прокурори собиқ президент Ҳусни Муборак ва ўғилларинини 15 кунга ҳибсга олишга ордер берди.

Ҳозир Мисрда Муборак режимининг коррупцияга алоқадорлиги юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Хабарларга кўра, Муборак сешанба куни юрак ҳуружига учраб касалхонага ётқизилган.

13 апрел куни собиқ президентнинг икки ўғли Алаа ва Жамол 15 кунга ҳибсга олинди.

Улар давлат мулкини ўзлаштирганлик ва хизмат салоҳиятларини суиистеъмол қилганлик бўйича сўроқ қилинмоқда.

Бир неча ҳафта давом этган норозилик намойишларидан сўнг Ҳусни Муборак жорий йил 11 феврал куни президентликдан истеъфога чиқишга мажбур бўлган эди.

Ўшандан бери Муборак ва яқинлари Қизил денгиз соҳилидаги Шарм-аш-Шайх шаҳридаги қароргоҳида яшаб келмоқда.

Ҳусни Муборак, ўғиллари ва келинларининг хорижга чиқишлари таъқиқланган.

Айни пайтда уларга тегишли бўлган мол-мулклар музлатиб қўйилган.
XS
SM
MD
LG