Линклар

Тошкентда ШҲТ ва МДҲ махсус хизматлари учрашади


13 апрел куни Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари учрашади.

Йиғилишда террорчиликка қарши кураш ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалалар, шунингдек, ўта муҳим объектлар, режим объектлари ва ҳарбий инфратузилмаларга қарашли иншоотларни қўпорувчилик ҳаракатидан ҳимоялаш масалаларининг муҳокама этилиши кутилмоқда.

Uzmetronom мустақил Интернет газетаси хабарига кўра, ушрашув Шанхай ҳамкоролик ташкилотининг регионал аксил террор тузилмалари ташаббусига кўра амалга ошмоқда.
XS
SM
MD
LG