Линклар

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Минск метросида амалга оширилган террор ҳужуми муносабати билан 12 апрел куни Беларус Президенти Александр Лукашенкага таъзия телеграммаси йўллади.

“Минскнинг “Октябрьская” метросида кўплаб бегуноҳ одамларнинг қурбон бўлишига олиб келган ғайриинсоний террор акти содир этилгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Самимий ҳамдардлик билдираман. Ҳамдардлик сўзларимни ўлганлар ва жабрланганларнинг қариндошлари ва яқинларига етказишингизни сўрайман”, дейилади телеграммада.

Душанба куни Минск марказидаги "Октябрьская" метро станциясининг ўтиш жойида содир этилган портлаш оқибатида 12 киши нобуд бўлди, 150дан ортиқ одам тан жароҳати олди.

Воқеа муносабати билан 13 апрел Беларусда мотам куни деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG