Линклар

logo-print
Минск марказидаги “Октябрьская” метросида 11 апрел куни амалга оширилган портлаш пайтида яраланганлар орасида Ҳайдар Чориев исмли Туркманистон фуқароси ҳам борлиги хабар қилинди.

Бу маълумотни Беларус пойтахтидаги Тез тиббий ёрдам маркази бош шифокори ўринбосари Гражина Шейко тасдиқлади.

Шейко Озодликка Ҳайдар Чориевга касалхонанинг жонлантириш бўлимида тиббий ёрдам кўрсатилаётганини айтди.

- У Туркманистон фуқароси. Информатика ва радиоэлектроника университетимиз студенти. Жиддий жароҳатлар олган. У реанимация бўлимига ётқизилган. Унга травмотолог ва реаниматологларимиз тиббий ёрдам кўрсатяпти,- деди Гражина Шейко.

Минск метросидаги портлаш оқибатида 12 киши нобуд бўлди, 200дан ортиқ одам тан жароҳати олди.

Жароҳатланганлар орасида икки яшар Алексей Семилетников исмли бола ҳам бор.

Минскдаги касалхонада тиббий ёрдам олган Алексей 13 апрел куни касалхонадан уйига жўнаб кетди.

Воқеа муносабати билан 13 апрел Беларусда мотам куни деб эълон қилинди.
XS
SM
MD
LG