Линклар

Беларус Президенти Александр Лукашенкo Минск метросида бомба портлашига алоқадорликда гумонланиб қўлга олинган шахслар ҳужум уюштирганига иқрор бўлганини айтди.

Телевидение орқали чиқиш қилган Лукашенкo 12 одам нобуд бўлган, 200дан ортиқ одам яраланган ҳужумни амалга оширган шахсларни тез фурсатда топган хавфсизлик хизматларини мақтади.

- Бугун эрталаб соат бешда жиноят фош этилди. Кеча кечқурун соат тўққизда ҳеч қандай шовқинсиз ва битта ҳам ўқ узмай ҳужум ижрочилари қўлга олинди. Ушбу ажойиб операцияни амалга ошириш учун чекистлар ва милиция ходимларимизга атиги бир кун керак бўлди. Бугун эрталаб соат бешда улар кўрсатма бердилар,- деди Беларус президенти.

Лукашенкo мухолифат вакиллари сўроқ қилиниши лозимлиги, чунки “ҳужумни ким буюрганини” улар билишлари мумкин, дея қўшимча қилди.

Расмийлар душанба кунги портлашни “террорчилик хуружи” деб атаган.

Чоршанба куни эрталаб Бош прокуратура Минскдаги портлашга алоқадорликда гумон қилинган икки Беларус фуқароси, жумладан, бомбани метрода қодирган шахс қўлга олинганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG