Линклар

Халқаро контакт гуруҳи Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий яқин фурсатда ҳокимиятдан кетиши ва унга қарши курашаётган исёнчиларга моддий ёрдам кўрсатилиши кераклигини баён қилди.

Ливия бўйича тузилган халқаро контакт гуруҳининг илк йиғилиши 13 апрел куни Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтди.

Британия ва Қатар ҳамраис бўлган контакт гуруҳи йиғилишда БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, 40дан ортиқ давлат расмийлари ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Анжуманда сўзлаган БМТ раҳбари халқаро ҳамжамиятни Ливия масаласида “бир овоздан гапириб” иш тутишга чақирди.

Анжуман охирида қабул қилинган баёнотда “Қаддафий ва унинг режими ўз легитимлигини йўқотгани” ва Ливия халқига ўз келажагини ўзи белгилашига имконият яратилиши кераклиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG