Линклар

Исроил Бош прокурори Ташқи ишлар вазири Авигдор Либерманни коррупцияда айблаш арафасида.

Айтилишича, айблов илгари сурилишидан олдин мажлис ўтказилиб, Либерманга ўз айбсизлигини исботлаш учун имконият берилади.

Прокуратура баëнотида айтилишича, Исроил Ташқи ишлар вазирига товламачилик¸ ўз ишончли вакиллари олдидаги мажбуриятларни бажармаслик¸ пул ювиш ва гувоҳларни қўрқитиш каби айблов эълон қилинади.

Исроил Ташқи ишлар вазири устидан тергов бир неча йилдан бери давом этмоқда, аммо вазир ўзига билдирилаётган айбловларни инкор қилиб келади.
XS
SM
MD
LG