Линклар

Қамоқда жазо ўтаëтган эронлик инсон ҳуқуқлари фаоли ва ëзувчи Насрин Сотуда АҚШ пен маркази - Barbara Goldsmith Freedom to Write Award мукофотининг 2011 йилги лауреати бўлди.

Бу мукофот эркин сўз айтгани учун қамоққа ташланган ëки тазйиққа дучор бўлган адабиëт арбобларига берилади.

Сотуда икки фарзанднинг онаси. У Эрон миллий хавфсизлигига таҳдид солгани учун 11 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Пен марказ баëнотида айтилишича, мукофотни топшириш тантанаси 26 апрел куни Ню Йоркда бўлади.

Қамоқдаги Сотуда ҳонимни Эрон инсон ҳуқуқлари марказининг раҳбари¸ тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори Ширин Эбодий тамсил қилади.
XS
SM
MD
LG