Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши 12 киши ўлимига сабаб бўлган Минскдаги портлашни қоралаб чиқди.

Хавфсизлик кенгаши баëнотида аксилтеррор тадбирлар олиб бораëтган давлатлар инсон ҳуқуқлари¸ қочқинлар ҳуқуқи ва халқаро гуманитар ҳуқуқ меëрларига амал қилиш лозимлиги ҳам таъкидланади.

11 апрел куни Минск метросининг Октябр бекатидаги ўтирғич остига қўйилган бомба портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган ва 150 дан зиëд киши жароҳат олиб касалхонага ëтқизилган эди.

Чоршанба куни Беларус президенти Лукашенко портлашни уюштирган уч киши қўлга олингани ва улар айбларига иқрор эканлигини айтди.

- Биз айбдорларни қўлга олдик¸ энди буюртмачиларни изламоқдамиз. Демократияга ва чет элдаги ғамхўрларнинг ноласига қулоқ солмасдан, барча гумондорларни сўроқ қиламиз ва жиноий жавобгарликка тортамиз, - деди Беларус президенти.
XS
SM
MD
LG