Линклар

logo-print
Россиядаги ўзбек миллиардери Алишер Усмонов Лондондаги "Арсенал", футбол клубининг акциялар пакетига харидор чиққан бўлса ҳам сотиш нияти йўқлигини айтди.

Бу ҳақда Алишер Усмонов Блумберг ахборот агентлигига билдирди.

Агентликка кўра, Алишер Усмонов “Арсенал” футбол клубининг 27 фоиз акциясига эга.

Душанба куни Америкалик тужжор Стен Кронке “Арсенал” клубидаги ўз акциялари сонини 62¸89 фоизга кўтарган эди.

Стен Кронке Алишер Усмонов қўлидаги акцияларга харидор бўлган¸ аммо рад жавобини олган.

“Арсенал”клуби ишқибозлар ташкилоти Алишер Усмонов ва унга оид Red and White Holdings ширкатининг клуб акцияларини сотмаслик қарорини олқишлади.
XS
SM
MD
LG