Линклар

Хитой кимë заводида портлаш юз берди


Хитойдаги кимë заводида пайшанба куни юз берган портлаш ва ëнғин камида 9 кишининг ëстиғини қуритди.

Бу ҳақда ҳабар берган Синхуа агентлиги воқеанинг Россия билан чегарадош Хайлунцзян вилоятида юз берганини билдирди.

Заводдаги ëнғинни ўчиришга бир неча соат кетгани ҳам айтилмоқда.

Завод портлаши оқибатида кимëвий моддаларнинг атроф муҳитга тарқалиши ҳақида ҳозирча тафсилотлар очиқланмади.
XS
SM
MD
LG