Линклар

logo-print
Франция ва Британия биргаликда Муаммар Қаддафий қўшинларига НАТО кучлари воситасида бераëтган зарбаларини мувофиқлаштиришга келишиб олишди.

Чоршанба куни Парижда учрашган Франция президенти Николя Саркози ва Британия Бош вазири Девид Кемерон музокаралари якунига оид баëнотда Ливия исëнчиларини қўллаб - қувватлаш зарурлиги урғуланди.

АҚШ Ливия осмонидаги фаолиятини тўхтатганидан кейин¸ айнан Франция ва Британия зиммасига Қаддафи харбий кучларига ҳаводан зарба бериш вазифаси тушди.

Аммо хорижий кўмакка қарамасдан Ливия исëнчилари ҳукумат кучларига мағлуб бўлиб талафотлар кўришди.

Ливия осмонида ҳарбий учқичлар сонини кўпайтириш масаласи бугун Берлинда НАТОга аъзо давлатлар Мудофаа вазирлари йиғинида муҳокама қилинади.
XS
SM
MD
LG