Линклар

logo-print
Бугун Берлинда НАТОга аъзо 28 давлат ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилиши бошланади.

НАТОнинг Ливия бўҳронидаги роли сўзлашувлар кун тартибидаги асосий масала бўлиши кутилмоқда.

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий ва исёнчилар ўртасидаги қуролли можарони тугатиш масаласи муҳокама қилинадиган учрашувда Европа, Канада, Туркия ташқи ишлар вазирлари қаторида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ҳам қатнашади.

НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бошланиши олдидан Франция ва Британия Қаддафий кучларига қарши ҳаво ҳужумлари кўламини ошириш борасида НАТОдаги иттифоқчиларига босимни кучайтиришга келишиб олганларини айтди.

Айни пайтда НАТО аъзоси бўлган Германия ва Туркия Ливия можаросига аралашишга қарши чиққан.
XS
SM
MD
LG