Линклар

Дунёнинг бешта ривожланаётган йирик давлати глобал масалаларни ҳал қилишда ривожланаётган давлатлар ролини ошириш учун БМТ Хавфсизлик кенгашини ислоҳ қилишга чақирди.

Хитойнинг Саня курорт шаҳрида БРИКС ташкилотига аъзо Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Республикаси раҳбарларининг йиллик учрашуви бўлиб ўтди.

Россия ва Хитой БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси ва вето ҳуқуқига эга. Бразилия, Ҳиндистон ва Жанубий Африка Республикаси ҳозир Хавфсизлик кенгашининг вақтинчалик аъзоси.

Музокаралар охирида эълон қилинган қўшма баёнотда Ливия ҳамда араб давлатларида ҳарбий куч қўллашдан тийилиш кераклиги билдирилган.

БРИКС давлатларида дунёнинг 40 фоиздан ортиқ аҳолиси яшайди.

Айни пайтда дунёда ишлаб чиқарилаётган ялпи маҳсулот ҳажмининг 20 фоизи шу давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG