Линклар

logo-print

Россия думаси МО давлатлари билан визасиз режимни бекор қилиш ниятида


Россия Гиёҳвандлик моддаларни назорат қилиш ва Федерал миграция хизматлари Давлат Думасида ўтказилган йиғилишда Марказий Осиё мамлакатлари фуқаролари учун паспорт назоратини кучайтириш ва умуман визасиз режимни бекор килиш таклифи билан чиқди.

Марказий Осиё билан боғлиқ масалалар айнан ҳозир муҳокамага қўйилганини изоҳлар экан, Давлат Думаси депутати Семён Багдасаров Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларида жиддий муаммолар йиғилиб қолганини таъкидлади.

- Бу, айниқса ҳозир жуда долзарб масала. Бунда Россия Федерацияси хавфсизлиги учун иккита масала жуда муҳимдир: бу Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондан келаётган наркотраффик ва террорчилик хавфи. Афсуски, афғон-тожик чегараси очиқ, турли террорчилик гуруҳлари Тожикистон, Қирғизистон ҳудудлари орқали визасиз режимдан фойдаланган ҳолда бемалол Россияга кириб келмоқда,- деди Семен Багдасаров.

Марказий Осий мамлакатлари билан визасиз режимни бекор қилиш ташаббуси Давлат Думаси депутатларининг кўпчилиги томонидан маъқулланди.
XS
SM
MD
LG