Линклар

Москвада эски завод ҳудудидаги бомбапаноҳда яшаган 110 нафар марказий-осиёлик ушлаб кетилди.


Москва шаҳар Ички ишлар бошқармасининг Ғарбий округи ходимлари Федерал хавфсизлик хизмати ва Федерал миграция хизмати ходимлари билан бирга Можайский шоссеси яқинида жойлашган эски завод ҳудудида ўтказган амалиёт давомида Марказий Осиё фуқаролари бўлган 110 нафар эркак ва аёл қўлга олинганини хабар қилди.

Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси инспектори Наталья Толстопрова Озодлик билан суҳбатда буларни маълум қилди.

- Драгобушска кўчасининг 14-уйида жойлашган заводнинг саноат зонасида 7 апрел куни ўтказилган тадбирда ўзбошимчалик билан турар жойга айлантирилган иккита маъмурий бино ва яшаш учун мослаштирилган бомбапаноҳ аниқланди. Ушбу заводнинг саноат зонасини текшириш чоғида марказий осиёлик 110 нафар фуқаро топилиб Ички ишлар бўлимига олиб келинди,- деди Натлья Толстопрова.

Маълум бўлишича, мазкур завод собиқ иттифоқ даврида махфий объект ҳисобланган ва унинг ҳудудида бомба паноҳ ҳам бўлган.

Ички ишлар бўлими расмийсига кўра, ҳозирда Федерал миграци идораси ихтиёрига бериб юборилган 110 нафар марказий-осиёликдан 16 нафари Россия ҳудудида яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳеч қандай ҳужжат эга бўлмаган.

Наталья Толстопрова марказий-осиёликлар завод ҳудудида тикув машиналари учун игналар ва бошқа эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган, дея қўшмча қилди. Улар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайдиган шароитда яшаган.

- Энг даҳшатлиси, яшаш учун мослаштирилган бинодаги одамлар санитария талабларига жавоб бера олмайдиган кир ва ифлос шароитда кун кечирган. Ҳамма ерга кроватлар қўйилган. У ерда овқат пишириш учун плита ҳам бўлган. Бошқа ҳеч нарса бўлмаган,- деди Москва шаҳар Ички ишлар бошқармаси инспектори.

Наталья Толстопрованинг Озодликка айтишича, ҳозирда Федерал миграция хизмати ихтиёрида қолаётган 110 нафар марказий-осиёликни ўз ватанларига экстрадиция қилиш масаласини суд ҳал қилади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG