Линклар

logo-print

Бу хабарни Ўртачирчиқ тумани ҳокимияти ва Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси вакили ҳам тасдиқлади.

Ўртачирчиқ тумани ҳокимиятининг ўзини таништирмаган ходимига кўра, портлаш Тўйтепа шаҳридан 20 километр узоқликда жойлашган Қорасув жамоа хўжалигида содир бўлган:

- Портлаш сабаблари ўрганиляпти, бу ҳақда бошқа маълумот бера олмайман, - деди Ўртачирчиқ тумани ҳокимиятининг ўзини таништирмаган ходими.

Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган ходимларидан бирининг Озодликка айтишича, икки қаватли уйдаги газ портлаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 17 киши тан жароҳати олган:

- Бу тўрт подъездли дом, икки қаватдан иборат. Газдан утечка бўлиб портлаган. Домнинг ярми қулаб тушган, - деди Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармасининг исми сир қолишини сўраган ходими.

Ўртачирчиқ туманидаги Қорасув жамоа хўжалигининг Заводская номли кўчасида жойлашган бу уйда Қорасув пахта тозалаш заводининг ёлланма ишчилари яшаганлиги айтилади.

Айни пайтда ушбу воқеани ўрганиш учун Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура ходимларидан иборат комиссия тузилгани ҳам хабар қилинмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG