Линклар

logo-print
НАТО Бош котиби Ливиядаги операция "қанча талаб этилса, шунча муддат давом этиши"ни баён қилди.

Андерс Фог Расмуссен бу фикрларни НАТОга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг Берлиндаги учрашуви сўнгида айтди.

Расмуссен қуруқликда ҳужумларини амалга ошириш учун НАТОга кўпроқ учқичлар кераклигини айтди.

Ҳозир НАТОга аъзо 28 давлатдан фақат олтитаси – Британия, Белгия, Дания, Канада, Норвегия ва Франция Ливия раҳбари Муаммар Қаддафий кучларига қарши ҳаводан ҳужумлар уюштиришда иштирок этмоқда.

Британия ва Франция бу амалиётларда кўпроқ давлатлар иштирок этиши кераклигини айтган.

Учрашув бошланиши арафасида АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Муаммар Қаддафийни ҳокимиятдан четлатиш лозимлиги борасида НАТО аъзолари якдил эканини айтди.
XS
SM
MD
LG