Линклар

logo-print
Ўзбекистонда кутубхоначилик ва ахборот ҳақидаги қонун кучга кирди.

13 апрел куни президент имзолаган қонун МДҲ ҳудудида янгилик ҳисобланади.

28 моддадан иборат қонун Ўзбекистон кутубхоналарига халқ яратган маърифий - маънавий бойликни авлодларга асраб - авайлаб етказувчи тизим ҳуқуқини беради.

Айни пайтда Ўзбекистон кутубхоналарида дунë кутубхоначилик қоидаларига зид тарзда адабиëтларни йўқ қилиш амалиëти қўлланиб келаëтгани қайд қилинган.

1991 -2000 йиллар мобайнида вилоят кутубхоналаридаги совет мафкурасини акс эттирган китоблар йўқ қилинган эди.

Алишер Навоий номидаги кутубхона биносининг Сенатга бўшатиб берилгани оқибатида кўпгина китоблар нобуд бўлгани ҳам қайд қилинган.

Тошкент ҳокимияти Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номли Миллий кутубхонанинг учта биносидан бирини ўтган йили бузгани оқибатида кутубхона архивига зиëн етган эди.

Навоий кутубхонасининг Мустақиллик майдонидаги тарихий биноси 2003 йили бузилган .
XS
SM
MD
LG