Линклар

Пайшанба куни Беларус ИИВ мулозими Олег Пекарский витебсклик киши портловчи ускунани ясаб ҳаракатга келтирганини айтди.

Бундан олдин Беларус прокуратураси вакили Максим Воронин воқеа юзасидан беш киши қўлга олингани ва улар орасида бир қиз ҳам борлигини билдирган эди.

Терговчиларга кўра, қўлга олинганлар 2003 ва 2005 йили Витебск ҳамда Минскда содир қилинган портлашлар юзасидан ҳам маъсулиятни зиммаларига олишган.

11 апрел куни Минск метросининг Октябр бекатидаги ўтирғич остига қўйилган бомба портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган ва 150 дан зиëд киши жароҳат олиб касалхонага ëтқизилган эди.
XS
SM
MD
LG