Линклар

Сурия расмийлари ўз ҳукуматига қарши чиқаëтган мухолифатни бостириш учун Эрон ëрдам бермоқда деган АҚШ тахминини рад қилди.

Пайшанба куни Суриянинг Свайд шаҳрида 300 га яқин киши намойишга чиқди. Намойишчилар эрк ва озодликни талаб қилувчи шиорларни илгари суришди. Полиция эса уларни калтаклаб, тарқатиб юборгани айтилади.

Сурия ахборот воситалари мамлакат президенти Башар Асад Банияс шаҳрида қамоққа олинган исëнчиларнинг бир қисмини озод қилади деган хабарни тарқатди.

Чоршанба куни Банияс шаҳри атофидаги катта йўлни тўсган 5000 га яқин аëллар ва болалар ўз яқинлари қамоқдан озод қилинишини талаб қилиб чиқишган эди.

Халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари бир ойдан бери Сурияда давом этаëтган қўзғолонларда 100 дан зиëд киши нобуд бўлганлигини айтишади.
XS
SM
MD
LG