Линклар

Чилида автобус ағдарилди


Икки қаватли автобус Чили пойтахтидан 400 километр узоқда ҳалокатга учради. Оқибатда 15 киши ўлди ва 22 киши жароҳат олди.

Маҳаллий полиция вакилига кўра, тезлик билан кетаëтган автобус катта йўлдан чиқиб жарликка ағдарилган.

Автобус ичида иккита ҳайдовчи ва 40 нафар йўловчи бўлган.

Авария оқибатида рулда ўтирган ҳайдовчи ва яна 14 йўловчи ўлган. 22 киши эса касалхонага тушган, улардан беш нафарининг аҳволи ўта оғирлиги айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG