Линклар

logo-print
Ғазода италян журналистининг жасади топилди

Ғазодаги хавфсизилик кучлари хабарига кўра, пайшанба куни ўғирлаб кетилган италян журналисти Витторио Арригон жасади топилган.

Виттория Арригон ўғирлаб кетилганидан бир неча соат сўнг исломий сайтлардан бирида видео мурожаат пайдо бўлди.

Виде мурожаатда Арригонни гаровга олганлар қамоқдаги салафийлар озод қилинишини талаб қилишди. "Талаб бажарилмаса, журналистни ўлдирамиз", дейишди гаровгирлар.

Салафийлар Хамас ташкилотини мўтадилликда айблашади.

Ғазодан жасади топилган Виттория Арригон Фаластиннинг Исроил тарафидан ишғол қилинишига қарши чиқиб келган фаол эди.
XS
SM
MD
LG