Линклар

logo-print

"Фарғона.ру" ахборот агентлиги провокацияга учради


Uzbekistan - Ferghana.ru website screen shot

Uzbekistan - Ferghana.ru website screen shot

15 апрел куни Марказий Осиё давлатларидаги воқеаларни ёритадиган “Фарғона.ру” ахборот агентлиги сайти ишламай қолди.

“Фарғона.ру” агентлиги раҳбари Даниил Кислов Озодликка сайтнинг провокацияга учрагани боис вақтинча бошқа Интернет адреси бўйича ишлаётганини айтади.

- Гап шундаки “fergananews.com” адресини рўйхатга олган “godaty.com” Америка ширкати ўз мижозларидан кўплаб шикоят хатларини олган. Унда гўёки бизнинг адресимиздан реклама қилинаётган спам-хатлар тарқатилаётгани айтилган. Шунингдек, бу хатларда АҚШ миллатини камситувчи матн ҳам битилгани айтилмоқда. Албатта, бу спам-хатларни биз тарқатаётганимиз йўқ. Ҳозирда биз “godaty.com” ширкати раҳбарияти билан юзага келган тушунмовчилик юзасидан музокаралар олиб бормоқдамиз. Ишончимиз комилки, бугун кечга қадар, узоғи билан эртага эрталаб сайтимиз ишга тушади,- деди “Фарғона.ру” ахборот агентлиги раҳбари Даниил Кислов.

Даниил Кисловнинг сўзларига кўра, “Фарғона.ру” агентлиги сайти вақтинча http://www.fernews.com сайтида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
XS
SM
MD
LG