Линклар

Британия, Франция ва АҚШ етакчилари Ливияда Қаддафий ҳокимиятни тарк этмагунига қадар ҳарбий амалиётларни давом эттириш ниятида.

Бу давлатлар расмий матбуотида Давид Камерон, Николя Саркози ва Барак Обама номидан чоп этилган мақолада бу етакчилар Қаддафийни ҳукуматда қолдириш Ливия халқига нисбатан инсофсизларча қилинган хиёнат бўлади, деб ҳисоблаши айтилган.

Бундан аввал НАТО ташқи ишлар вазирлари Қаддафийга ҳокимиятни тарк этиш ҳақидаги чақириғини такрорлаган эди. Айни пайтда иттифоққа аъзо давлатлар орасида Ливиядаги ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш борасида келишмовчиликлар кузатилмоқда.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен бу миссия тинч аҳолининг ҳимоясига қаратилгани ва иттифоқ уни охирига етказиш учун барча имконини ишга солишини айтди.

-Биз ўз ваколатимиз доирасида зарурий барча чораларни кўришга ва амалиётларимизни максимал даражада шароитга мувофиқ давом эттиришга қарор қилганмиз, деди НАТО раҳбари Берлинда ўтган йиғилиш чоғида.
XS
SM
MD
LG