Линклар

БМТ трибунали собиқ Югославиядаги уруш жиноятларида айбланган уч хорват генерали устидан ҳукм ўқиши кутилмоқда.

Анте Готовина, Иван Сермак ва Младлен Маркацлар 1995 йилда сербларга нисбатан ваҳшиёна жиноятларни содир этганликда айбланган.

Прокурорлар айбланувчиларни қотиллик, ҳарбий амалиётлар чоғида ноқонуний депортация ва тақибларда айблаган.

Хорватияда эса бу уч генерал халқ қаҳрамони сифатида ҳимоя қилинади.

Хорватия пойтахти Загребда Ҳаага трибуналида ўқиладиган ҳукмни тўғридан-тўғри намойиш этиш учун кўчаларга катта экранлар ўрнатилгани хабар қилинмоқда. Куни кеча уч генерал ҳимояси учун оммавий ибодат маросими ҳам уюштирилган эди.
XS
SM
MD
LG