Линклар

Германия ширкати Самарқандда завод қурмоқда


Германиянинг MAN ширкати Самарқандда оғир автомобил ишлаб чиқарувчи завод қурилишини бошлади.

Trend нашрининг Ўзавтосаноат давлат концернига таяниб берган хабарига кўра, Ўзавтосаноат ва MAN ширкати ўртасида эришилган шартномага мувофиқ завод қурилиши 11 апрел куни бошланган.

Хабарларга кўра, бу заводда дастлаб йилига 10 минг дона, узоқ истиқболда эса йилига 20 минг дона транспорт воситаси, жумладан, юк ташувчи тракторларни ишлаб чиқариш режаланмоқда.
XS
SM
MD
LG