Линклар

logo-print
БМТ трибунали собиқ Югославиядаги уруш жиноятларида айбланган хорват генерали Анте Готовинани инсониятга қарши жиноятда айбдор, деб 24 йиллик қамоққа ҳукм қилди.

Ҳаага трибунали ҳукмини судя Алфонс Орие ўқиб эшиттирди.

- Бу жиноятларни содир этганингиз учун ҳайъат сизни, жаноб Готовина, 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилади, дея эълон қилди судя жаноблари.

Анте Готовина 1995 йилда собиқ Югославияда ўтказилган “Бўрон операцияси” чоғида сербларга қарши ваҳшиёна жиноятларни содир этганликда айбдор, деб топилди.

Ҳаага суди яна бир хорват генерали Младлен Маркацни 18 йилга ҳукм қилди. Учинчи генерал Иван Сермакни эса суд оқлади ва суд залидан озод қилди.

Аммо, судланувчилар ўз айбига иқрор бўлмади ва Хорватияда улар халқ қаҳрамонлари сифатида олқишланмоқда.

Шунингдек, Ҳаага трибунали Хорватиянинг ўша вақтдаги президенти, 1999 йилда вафот этган Франжо Таджманни ҳам “жиноий уюшмага аъзолик”да айбдор, деб топди.
XS
SM
MD
LG