Линклар

logo-print

Тошкент марказидаги Bank Land бизнес маркази бузилмоқда


Тошкент шаҳри марказидаги собиқ “Болалар дуёнси” дўкони қаршисида жойлашган ҳашаматли Bank Land бизнес маркази бузилмоқда.

Бу ҳақда Фарғона.ру ахборот агентлиги берган хабарга кўра, мамлакатда олигарх сифатида танилган Димитрий Лимга қарашли экани айтилган ва сунъий мармар ҳамда тилла суви билан безатилган бинони бузиш бир неча кун муқаддам бошланган.

Тошкентликлар орасида “Тилла тиш” деб ном олган бу бино 2005 йилда қурилган ва Uznews.net каби мустақил манбалар берган хабарга кўра, ўтган йили унинг соҳиби ва айни пайтда пойтахтдаги “Карвон” бозорининг ҳам соҳиби экани айтилган Димитрий Лим таъқибга учраганидан сўнг фаолиятини тўхтатган эди.

Фарғона.ру нашри хабарига кўра, Bank Land бизнес маркази ҳам Тошкент шаҳрини қайта қуриш режаси доирасида бузилмоқда.

Ҳозирча унинг қаерда қайта қад ростлаши ва бу бинода ишлаб келган офислар тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
XS
SM
MD
LG