Линклар

Камбағални туяда ит қопибди

  • Садриддин Ашур

Аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғи яшайдиган Ўзбекистон қишлоқларидаги манзара.

Аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғи яшайдиган Ўзбекистон қишлоқларидаги манзара.

"Эркин микрофон"га қўнғироқ қилган суҳбатдошларимизнинг аксари Ўзбекистонда тирикчилик кундан-кунга оғирлашиб бораётганидан гапиради.


“Камбағалга нафақа ҳам йўқ!”

дейди Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидан қўнғироқ қилиб, исми сир қолишини сўраган тингловчи. Унинг айтишича, Гумбулоқ ва Усмон Юсупов қишлоқлариад аҳолининг ишсиз қисми болалар нафақасидан маҳрум қилинган:

- Болалар учун нафақа пуллари Деҳқонободда йўқда. Кўпчиликка берилмаяпти. Қисқартириш келган давлат томонидан деяпти. Лекин кўпчилик олаяпти. Камбағаллар, ҳеч қаерда ишламайдиган одамлар олмаяпти.

Озодлик: Тескариси бўлаяптими? Пули борлар олаяпти, пули йўқлар олмаяптими?

- Ҳа, ҳозир шундай бўлаяпти. Ҳеч қаерда ишламайдиган, ойлик олмайдиган одамлар ололмаяпти. Ойлик оладиган одамларнинг кўпчилиги олаяпти.

Озодлик: Сабаби нимада бунинг?

- Сабаби энди билмадим. Ишлайдиган одамларга берилаяпти, ишламайдиганларга берилмаяпти. У ëқдан қисқартириш келган дейди. Шунақа гапларни гапиришадида. “Ишлайдиганлар олади, ишламайдиганлар олмайди. Пенсионний книжкаси борлар олади, йўқлар олмайди” дейди.

Озодлик: Бу жуда қизиқ нарсаку. Ўзи ишламаса, пенсионний книжкаси бўлмаса, нафақадан ҳам маҳрум қилинадими кейин?

- Шундай қарор келган деяпти. Давлат ишлайдиганларга тўларкан, ишламайдиганларга тўламас экан. Ким билади бундай қарор борми йўқми, дейди Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманидан қўнғироқ қилган тингловчи.


“Маош озлигидан кадрлар четга чиқиб кетмоқда”
дейди Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидан қўнғироқ қилган электр монтёри Кенжабек Фармонов. Суҳбатдошимиз бундан бир ой илгари Озодликнинг “Эркин микрофон”ида Тошкентга малака оширгани юборилгани, бироқ унга сафар харажатлари пули тўланмаганидан шикоят қилган эди. Озодликда қилган чиқишидан сўнг, Кенжабек сафар харажатлари пулини ярмини олганлиги, бироқ маошларнинг озлиги боис яхши кадрлар ишни ташлаб, хорижга иш излаб кетаётгани ҳақида куюниб гапирди:

- Ўқишни тугатиб келдик. Ака энди Худога шукур қиламизда, бошқа нима деймиз. Сизлар туфайли командировочний пулнинг ярмини бўлса ҳам олдим. Ярми деганда қандай? Ўзимнинг чўнтагимдан қилган харажатимнинг ярмини олдим. Ўзимнинг чўнтагимдан қилган харажатимнинг пулини ололмаëтганимга аччиғим келаяптида. Шуларнинг ҳам оиласи, фарзандлари бор. Қўлида ишлаëтганларга ëрдам қилса бўладику. Қонунга зид жойи бўлмаса. Мана Сирдарë, Самарқанд шу ишни қилаëтган бўлса. Шунақа яхши пул бераëтган бўлса. Менга бу йил ажратгани 96 минг 969 сўм. 170 минг сўм кеча 18 кунга харажат қилиб келдим. Унинг устига 2008 йилда 49 минг 720 сўм ëзган. 120 минг харажат қилганман. Бугун олаяпман ўшани пластикка. 2 йилдан кейин.

Биздан Равшанов Мамаюсуф деган 1970 йил йигит. Оиласи, бола-чақаси бор. 2009 йил ноябр ойида Москвага кетган эди ишга ойлик кам бўлгани учун, пластик бўлганлиги учун, вақтида бермагани учун.

2010 йилнинг декабр ойида Муҳаммадиев Жўрабек деган 1958 йил. У ҳам “Ўғлимни уйлантиришим керак. Пул йўқ. Бу ердаги пулга мен ўғлимни уйлантира олмайман” деб кетди.

Мана бу йил ҳисобига Мирзаев Акбар 1981 йилда туғилган, унинг ҳам оиласи бор, январ ойида кетди. Шуни ўйламасмикан раҳбарлар? Ойлик камлигидан, вақтида бера олмаганлигидан кетганлигини, бунинг оиласи ҳозир бу ерда ўтирибди. Оиласи, аëли айтадику барибир “Шу ерда яхши ойлик берганда, хўжайиним шу ерда юрарди. Мана шу ерда оиласини боқа олмагани учун кетди” деб. Фарзандлари соғинмайдими уни?

Озодлик: Мутахассислар кетаяптида?

- Айнан қўли гул яхши йигитлар кетаяпти. Мана шу Акбар деган йигит жуда яхши биларди. Умуман ҳаммаси энг яхши биладиган, ўзига ишонган болалар кетди,- дейди Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида электр монтёри бўлиб ишлаётган Кенжабек Фармонов.


“Болаларга ўйнагани жой ҳам қолмаяпти”
дейди Қарши шаҳрининг Фурқат кўчасидан қўнғироқ қилган тингловчилардан бири. Бу суҳбатдошимиз ҳам маълум сабаларга кўра исми сир қолишини истади. Унга кўра, ҳатто кўп қаватли уйлар орасидаги майдонлар ҳам катта дўконлар қуриш учун тадбиркорларга сотиб юборилмоқда:

- Янги буюм бозори қурилган эди. Уни буздида. Бузгандан кейин ҳамма савдо қиладиганлар бизнинг кўчамизга келди. Ўтиб қайтадиган йўлакча. Бир томонимиз учта дом, бир томони участкалар. Ўртада йўлакча бор. Оралиғи 8-10 метр чиқади. Шу ўртадаги ерни ҳокимиятдан кимдир сотиб олибди. Сотиб магазинчиларга бераяпти. Барибир йўлакчада бу. Домнинг тагида. Дўкон қургандан кейин пожарний чақирса ҳам пожарнийлар ўтмайди. Машина ўтиб қайта олмаса. Биз ҳам шу домда турамизда. Қийин бўладими деяпманда. Мана болаларимиз ўйнайдиган жой йўқ. 6га 8 қилиб ўлчаб кетишди ерини. Ўзи 8 метр жой бор. Бир томони ҳовли, бир томони дом. Ўша ерни магазинчиларга “вақтинчалик икки йилга” деб сотишаяпти. Зебо Жалилова деган архитектор экан. Ўша қилаяптида ҳамма ишни, дейди Қаршидан қўнғироқ қилган тингловчи.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 773 267 230 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG