Линклар

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, Афғонистонга зарурий ёрдамлар берилмаса 7 миллион одам оч қолиши мумкин.

Бу 30 миллион фуқароси бор Афғонистоннинг чорак аҳолиси деганидир.

БМТ Озиқ-овқат дастури мутахассислари Афғонистонда очарчилик бўхрони рўй бериши олдини олиш учун бу мамлакатга 250 миллион долларлик ёрдам зарур демоқда.

Мутахассисларга кўра, очарчилик туфайли кўплаб афғонлар маҳаллий ҳукумат ва АҚШ етакчилигидаги халқаро коалицияга қарши курашаётган жангари гуруҳлар сафига ўтиши мумкин.
XS
SM
MD
LG