Линклар

logo-print
Ҳюман Райтс Уотч (HRW) инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ливияда Муаммар Қаддафийга вафодор кучлар исёнчиларга қарши ғайриинсоний қуроллар, жумладан, кассета бомбаларидан фойдаланаётганини таъкидламоқда.

Ню Йоркдаги халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳига кўра, бу қурол Ливиянинг Мисрота шаҳрида қўлланилган.

Кассета бомбалар тинч аҳоли учун жуда таҳликалидир ва бундай қуролдан фойдаланиш жаҳоннинг юздан ортиқ давлатида тақиқлаб қўйилган.

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Ливияда кассета бомбалардан фойдаланилгани ҳақда маълумотга эга эмаслиги, лекин Қаддафий кучлари бундай қуролни қўллаган бўлса бундан ажабланмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG