Линклар

logo-print
Ўзбекистон қамоқхонасида Тожикистон фуқароси ҳаётдан кўз юмган.

"Азия Плюс" ахборот агентлигига кўра, Ўзбекистонда террорчилик айби билан қамалган 36 яшар Шерали Азизов Навоий қамоқхонасида оламдан ўтган.

Қамоқхона тиббий экспертиза хулосасига кўра, Азизовнинг юраги тўхтаб қолган.

Лекин марҳумнинг яқинлари унинг ҳеч қачон юрагидан шикоят қилмаганини айтишади.

Тожикистон жанубидаги Ёвон туманидан бўлган Шерали Азизов, яқинларига кўра, 2004 йилда Эронга таълим олгани борган ва кўп ўтмай йўқолиб қолган.

Кейинчалик унинг Ўзбекистонда қамоққа олингани ва Навоийдаги қамоқхонада экани ҳақида қариндошлари хабар топади.

Ўзбекистон ҳуқуқ - тартибот идораларига кўра, Шерали Азизов 2006 йилда Термездаги немис ҳарбий базасида террорчилик амалини содир этишга уринган ва у, шунингдек, ал-Қоидага аъзолик айбига ҳам иқрор бўлган.
XS
SM
MD
LG