Линклар

Украина парламенти аъзоси автоҳалокатда нобуд бўлди


Регионлар партияси аъзоси сифатида Украина парламентига аъзо бўлган Николай Лисин якшанба куни эрталаб содир бўлган автоҳалокатда нобуд бўлди.

Лисин кетаётган машина пойтахт Киев ташқарисида йўлдан чиқиб кетиб, реклама устунига бориб урилган пайтда ўлган.

Воқеа ҳақида батафсил маълумот тарқатилмади.

Николай Лисинни Украинада кўпчилик йирик тадбиркор сифатида яхши танир эди.
XS
SM
MD
LG