Линклар

Россия президенти Ҳонг Конгга борди


Россия президенти Дмитрий Медведев (чапдан иккинчи) БРИКС раҳбарлари саммитида, Хитой (Саня), 14 апрел 2011 йил

Россия президенти Дмитрий Медведев (чапдан иккинчи) БРИКС раҳбарлари саммитида, Хитой (Саня), 14 апрел 2011 йил

Россия президенти Дмитрий Медведев Хитойга расмий ташрифи доирасида 17 апрел куни Ҳонг Конгга сафар қилди.

Медведев россиялик бир гуруҳ тадбиркорлар ҳамроҳлигида Ҳонг Конг биржасини бориб кўрди.

Бу ташрифдан мақсад Россия ширкатлари акцияларининг Ҳонг Конг биржасидаги аҳамиятини оширишдан иборат.

2010 йилдан Россиянинг йирик RUSAL ширкати ўз акцияларини Ҳонг Конг биржасида муваффақиятли сота бошлаган эди.

Айни пайтда Россиянинг бошқа ширкатлари ҳам шу масалада биржа расмийлари билан музокаралар олиб бормоқда.

Россия президенти Дмитрий Медведев Ҳонг Конгга борган Кремлнинг биринчи раҳбари бўлди.

Медведев у ерга боришидан олдин Осиё иқтисодий форумининг фахрий меҳмони сифатида Хитойнинг Ҳайнан вилоятидаги Баоа шаҳрида бўлди.
XS
SM
MD
LG