Линклар

АҚШ Давлат котиби Японияга борди


АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Япония Императори Акиҳито Токиодаги император саройида, 17 апрел, 2011 йил

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон ва Япония Императори Акиҳито Токиодаги император саройида, 17 апрел, 2011 йил

Ҳиллари Клинтоннинг ташрифидан мақсад кучли зилзила ва унинг ортидан рўй берган денгиз тўфони оқибатида Фукусима АЭСида содир бўлган ядровий фожиани бартараф қилишга уринаётган Япония ҳукуматини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Клинтон АҚШ Японияга ёрдам беришда бор имкониятни ишга солишини айтди.

11 март кунги табиий офат натижасида 28 минг одам нобуд бўлгани ва бедарак йўқолгани маълум қилинган.

17 апрел куни АҚШ Давлат котиби Япония Императори Акиҳито ва рафиқаси Миҳико билан учрашди.

Япониядаги ахборот агентликлари буни ғайриоддий учрашув, деб атади.

Боиси шу пайтгача Япония императори фақат давлат раҳбарлари билан учрашган.
XS
SM
MD
LG