Линклар

logo-print

Ливия: Қаддафий кучлари Аждабияга ҳужум қилмоқда


Исёнчилар Аждабия ғарбида Ливия ҳукумати кучларига қарата ракета отмоқда, 15 апрел 2011 йил

Исёнчилар Аждабия ғарбида Ливия ҳукумати кучларига қарата ракета отмоқда, 15 апрел 2011 йил

Ливия раҳбари Муаммар Қаддафийга содиқ кучлар Аждабия шаҳрини нишонга олмоқда.

Шаҳар касалхонаси шифокорларига кўра, ҳукумат кучларининг 16 апрел кунги ҳужумлари оқибатида саккиз киши ўлган, 27 нафари яраланган.

Брега шаҳри атрофида исёнчи кучлар порт шаҳар томон ҳужумга ўтаётганини билдирди.

Уларга кўра, Қаддафийга содиқ кучлар Брега шаҳри ичига ўрнашиб олган.

Партизанлар эса шаҳар ташқарисида уруш олиб бормоқда.

Айни пайтда, Қаддафийга содиқ кучлар қуршовга олинган Мисрата шаҳрини ракета ва минамётлардан ўққа тутмоқда.

Ҳюман Райтч Уотч инсон ҳуқуқлари ташкилоти Қаддафий кучларини Мисратада кассетали бомбалар қўллаётганликда айблади.
XS
SM
MD
LG