Линклар

logo-print

Туркманистон раҳбари Ўзбекистонга келади


Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Қурбонқули Бердимуҳаммедов (ч) ва Ислом Каримов учрашуви, Тошкент, 10 март 2008 йил

Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари Қурбонқули Бердимуҳаммедов (ч) ва Ислом Каримов учрашуви, Тошкент, 10 март 2008 йил

Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов май ойида Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Туркманистон ҳукумати йиғилишида маълум қилинди.

Регнум ахборот агентлиги хабарига кўра, йиғилишда сўзлаган Бердимуҳаммедов Ўзбекистонга бўлажак сафарнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлаб, ташриф охирида имзоланиши режаланган ҳужжатларни тайёрлашга жиддий ёндошиш ҳақида кўрсатма берган.

Жорий йил 11 феврал куни Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданият соҳаларида ҳамкорлик бўйича тузилган Ўзбекистон-Туркманистон қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган эди.

Ўзбекистон томони маълумотига кўра, 2010 йилда икки давлат ўртасидаги савдо айланмаси 195,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилган. Бу аввалги йилга нисбатан 5,6 фоизга кўпдир.
XS
SM
MD
LG