Линклар

Тожикистонда электр таъминоти тўла тикланди


Тожикистоннинг "Сангтўда-1" ГЭСи, 2 июл 2008 йил

Тожикистоннинг "Сангтўда-1" ГЭСи, 2 июл 2008 йил

Тожикистон ҳукумати мамлакатда электрдан фойдаланиш бўйича жорий қилинган чекловни бекор қилди.

Ҳозир Тожикистоннинг барча вилояти 24 соат давомида электр қуввати билан таъминланмоқда.

Тожикистон ҳукумати ҳар йили қиш фаслида электрдан фойдаланиш учун чеклов жорий қилади.

Баҳорда, одатда, март ойида - қор эриб гидроэлектр станциялар ишга тушганидан кейин чеклов бекор қилинади.

Совуқ об-ҳаво бу йил узоқроқ давом этгани сабабли электрдан фойдаланиш чеклови апрел ойи ўртасигача давом этди.
XS
SM
MD
LG