Линклар

Бокуда юздан ортиқ намойишчи қўлга олинди


Бокудаги намойиш қатнашчиларидан бири қўлга олинган пайт, 17 апрел 2011 йил

Бокудаги намойиш қатнашчиларидан бири қўлга олинган пайт, 17 апрел 2011 йил

Озарбайжон полицияси Бокуда мухолифатнинг ҳукуматга қарши намойиш ўтказиш уринишини тўхтатиб қолди.

Озодлик мухбирининг хабар қилишича, мухолифат фаоллари “Озодлик”, “Илҳом Алиев истеъфога чиқсин!” каби шиорларни айтиб юриш қилган.

Бироқ хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг аксарини қўлга олган.

Озарбайжон Халқ фронти партияси раиси Али Каримли Озодликка намойиш ҳақида буларни айтди.

- Юздан ортиқ фаол ҳибсга олинди. Айрим жойларда улар шиорларимизни айтиб қичқиришга муваффақ бўлдилар. 100дан ортиқ фаолларимиз қўлга олингани инобатга олинса, ҳеч ким намойиш муваффақиятсизликка учради, дея олмайди, деди Али Каримли.

Хабарларга кўра, полиция Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва унинг ҳукуматига қарши намойишчилар учрашадиган жой, “Саҳир” паркига олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйган.
XS
SM
MD
LG