Линклар

logo-print

Ривалдо "Бунёдкор"дан пулини ундиришда Гулнорадан ёрдам сўрамоқчи


Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" футбол жамоасидан 16 миллион евро ҳақини ололмаётганини даъво қилаётган бразилиялик футболчи Ривалдо Гулнора Каримовадан Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси сифатида можарони ҳал қилишда ёрдам сўраш ниятида.

Бу ҳақда Британияда чиқадиган “The Telegraph” Ривалдо ҳимоячиси айтганларига асосланиб хабар қилди.

Аввалроқ Ривалдонинг ҳимоячиси Луис Перейра "Бунёдкор"нинг ҳақиқий хўжайини Гулнора Каримова бўлгани ҳақда матбуотга билдирган эди.

Ривалдо "Бунёдкор"нинг эгаси бўлган Швейцариядаги Zeromax ширкатини ўтган йил августида судга берган.

Бразилиялик футбол юлдузи "Бунёдкор" ўзига 16 миллион евро қарздор эканини даъво қилмоқда.

2008-2010 йилларда Бунёдкор ҳужумчиси бўлган Ривалдо ўзбек жамоаси таркибида 33 марта дарвозага тўп киритган ва 2009 йилда Ўзбекистоннинг энг кўп гол урган ўйинчиси, деб тан олинган эди.
XS
SM
MD
LG