Линклар

logo-print
Сурияда президент Башар ал Ассаднинг ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги ваъдаларига қарамай, мамлакат бўйлаб аксилҳукумат намойишлари давом этмоқда.

Якшанба куни Табисеҳ, Алеппо, Дераа ва Сувайда шаҳарларида минглаб одам кўчаларни тўлдирди.

Айни пайтда Суриянинг расмий САНА ахборот агентлигига кўра, мамлакатнинг Ироқ билан чегарасида йирик миқдорда қурол-аслаҳа қўлга туширилган.

Сурияда президент Башар ал Ассадга қарши бир неча ҳафтадан бери давом этаётган намойишларда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.

Ассад ислоҳотлар ўтказиш ва вазирлар маҳкамасини тарқатиб юбориш ҳақида ваъдалар берган бўлса-да, норозиликлар тўхтагани йўқ.
XS
SM
MD
LG