Линклар

logo-print
Миср Олий суди Ҳусни Муборак президентлиги даврида ҳукмрон бўлган партияни тарқатиб юбориш, мол-мулкини давлат ҳисобига мусодара этиш ҳақида қарор чиқарди.

Халқ демократик партияси Мисрда 1978 йилдан жорий йил феврал ойига қадар ҳукмронлик қилган.

Бу партияни тарқатиб юбориш намойишчиларнинг асосий талабларидан бири эди.

Феврал ойидаги намойишлар Ҳусни Муборак истеъфоси билан якун топган эди.

Ҳозирда Муборак ва унинг икки ўғли хибсга олинган.

Хаста экани айтилаётган Муборакнинг яқин кунларда коррупция билан боғлиқ айбловлар юзасидан сўроқ қилиниши кутилаяпти.
XS
SM
MD
LG