Линклар

logo-print

Тошкент метрополитенининг айрим станцияларидаги йўловчилар ўтиш жойларида металл қидирувчи мосламалар ўрнатилди.

Пойтахт метрополитени расмийлари бу хавфсизлик чораси 11 апрел куни Минск метросида содир бўлган портлашдан сўнг қабул қилинганини билдирганлар.

Бундан роппа-роса бир ҳафта муқаддам Минск метросининг Октябр бекатидаги ўтирғич остига қўйилган бомба портлаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган ва 150 дан зиëд киши жароҳат олиб касалхонага ëтқизилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилнинг 29 мартида Москва метросида содир этилган портлашлардан кейин Тошкент метрополитени ҳар бир станциясинининг ташқариси ва ичкарисида металл қидирувчи мосламалар билан таъминланган милиция қўриқчилари пайдо бўлганди.

Ўтган ҳафта сўнгида эса метрополитеннинг айрим станцияларига ичига авваллари кўпроқ аэропортларда ўрнатилган металл қидирувчи мосламалар ўрнатилди.

Шунингдек, Газета.uz сайтининг хабар қилишича, метро ичида эшиттириладиган эълонларга йўловчиларни огоҳликка даъват қилиш ҳамда станциялардаги шубҳали нарсалар ҳақида метрополитен ходимларига хабар қилиш кабилар қўшилган.

Сайтнинг ёзишича, тошкентлик йўловчилар бу қўшимча чораларни тўғри тушунишга ҳаракат қилаяптилар, улар қўлларидаги йўлхалталар ва рюкзакларни очиб кўрсатиш бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари талабларини хотиржамлик билан қабул қилмоқдалар.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG