Линклар

Бағдодда уч ҳарбий портлаш қурбони бўлди


Ироқ хавфсизлик расмийлари Бағдоднинг “Яшил Зона”си яқинида автомобилга ўрнатилган иккита бомба портлагани оқибатида камида уч одам ўлгани, ўндан зиёд одам яраланганини маълум қилди.

Жабрланганлар орасида Ироқ армиясининг бир нечта аскарлари ҳам борлиги айтилмоқда.

Бомбалар Бағдод марказидаги ҳукумат идоралари ва хориж элчихоналари жойлашган ҳамда хавфсизлик чоралари кучайтирилган “Яшил Зона”га киравериш жойидаги текширув пунктида портлаган.

Сўнгги пайтларда Ироқда зўравонликлар камайган.

Шунга қарамай, жанггарилар ҳар куни ҳужумлар амалга оширмоқда.
XS
SM
MD
LG