Линклар

logo-print
Эрон Президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод АҚШни Эрон ва Араб давлатлари ўртасида таранглик яратишга уринаётганликда айблаб, бу уриниш бесамар бўлишини таъкидлади.

Аҳмадийнажод бу гапни Армия Куни муносабати билан ҳар йили ўтказиладиган парадда айтди.

Унинг нутқи телевидение орқали жонли тарзда кўрсатилди.

Якшанба куни Форс кўрфазидаги араб давлатлари Эронни ўз ички ишларига аралашаётганликда айблаган эди.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган Баҳрайн, Кувайт, Умон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари Эронни ўз “провокациялари”ни тўхтатишга чақирган эди.

Айни пайтда, Саудия Арабистони агар ҳимоя чоралари кучайтирилмаса, ўз дипломатларини Теҳрондан чақиртириб олишга таҳдид қилди.
XS
SM
MD
LG