Линклар

Британия кенгаши Ўзбекистонда амалга ошираётган лойиҳалар кўламини қисқартира бошлади.

Қирғизистонда чиқадиган "Белый парус" Интернет газетасининг ёзишича, хусусан, Британия кенгаши кутубхонасининг 34 ходимдан 22 нафари ишдан бўшатилган.

Бошқа лойиҳалар устида ишлаётган одамлар ва Кенгаш ходимлари сони ҳам сезиларли камайтирилган.

Британия Кенгаши Ўзбекистонда 1996 йилдан бери нодавлат ташкилоти сифатида фаолият юритиб келмоқда.

Ташкилот асосан инглиз тилини ўқитиш, шунингдек, Британия маданияти ва анъаналарини тарғиб қилиш билан шуғулланиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG