Линклар

logo-print
“Ўзавтосаноат” давлат ҳиссадорлик ширкати Жанубий Кореянинг “Sungwoo Hitech” компанияси билан “UZSUNGWOO” қўшма корхонасини тузиш тўғрисида шартнома имзолади.

Янги корхона “GM Uzbekistan” қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган янги моделдаги автомобиллар учун штамплаш ва пайвандлаш қисмлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Uzdaily.uz нашри хабарига кўра, янги қўшма корхона Ўзбекистон автомобил саноати барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида Вазирлар маҳкамаси қарорига мувофиқ тузилган.

Томонлар ўртасидаги келишувга мувофиқ “UZSUNGWOO” масъулияти чекланган жамият сифатида фаолият юритади ва унинг низом жамғармаси 2 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Томонларнинг янги қўшма корхонадаги ҳиссаси элликка-эллик бўлади.

Ҳукумат қарорига кўра, “UZSUNGWOO” 2011 йил 31 августга қадар низом жамғармасини 14 миллион долларга кўпайтириши назарда тутилган.

Фарғона механика заводининг 6,6 гектар ери “UZSUNGWOO” қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш цехлари учун ажратиб берилди.

“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси 2010 йилда ички бозорда 143 мингта турли русумдаги автомобиллар сотган.

Ўзбекистон автомобил ишлаб чиқарувчилари Россия бозорида ўтган йили сотув кўлами бўйича ўнинчи ўринни эгаллади.

Россияда энг кўп сотилган автомобиллар орасида “Нексия” саккизинчи ўринда турибди.

REGNUM ахборот агентлиги хабарига кўра, ўтган йилда 44 мингга яқин “Нексия” сотилди ва бу 2009 йилга нисбатан 56 фоизга кўп.

Бироқ, Россияда сотилаётган «Нексия»лар Ўзбекистоннинг ички бозорида сотилаётган шу русумдаги автомобиллардан анча арзон эканлиги айтилади.
XS
SM
MD
LG