Линклар

Афғонистон Мудофаа вазирлигидаги ҳужумда икки аскар ўлди


Афғонистон ҳарбийлари матбуот вакили армия формасини кийган ва портловчи белбоғ таққан худкуш шахс Мудофаа вазирлиги биноси ичида ўзини портлатгани оқибатида икки аскар ҳалок бўлгани, етти нафари яраланганини маълум қилди.

Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди.

Толиблар матбуот вакили ҳужум Франция Мудофаа вазири Жерард Лонгетнинг ташрифи муносабати билан амалга оширилганини иддао қилди.

Толиблар франциялик юқори мартабали меҳмон Афғонистон Мудофаа вазирлигида сўзлашув олиб бораётганини тахмин қилиб ҳужум уюштирган.

Бироқ Франция расмийлари Жерард Лонгет ҳужум пайтида Афғонистон Мудофаа вазирлиги биносида бўлмаганини айтди.
XS
SM
MD
LG